Фото: Фарғона йўли кўчасидаги қайта қурилган йўлўтказгич

Фото: Фарғона йўли кўчасидаги қайта қурилган йўлўтказгич

Шимолий вокзал яқинида жойлашган Фарғона йўли ва Нукус кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгич қурилиши якунланди. Бироқ унинг очилиш санаси ҳозирча номаълум.

UZ24 бу ҳақда маълумот олиш учун шаҳар ҳокимияти ҳамда лойиҳани амалга оширган «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ахборот хизмати билан боғланди, улар ҳам ҳозирча йўл ўтказгичнинг очилиш санасини билмаслигини маълум қилди. Компания сайтида 24 август куни эълон қилинган хабарда янги объект тез орада фойдаланишга топширилиши кутилаётгани ёзилган эди.

Йўл ўтказгични қайта тиклаш ишлари Президент топшириғига асосан май ойида бошланганди. Кичик ҳалқа йўли орқали ўтувчи автомобиль йўл ўтказгич 2008 йилда демонтаж қилинган. Кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинди. Эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан қурилди. 

Ушбу иншоот пойтахтимиздаги Муқимий ва Шота Руставели йўллар кесишмасида жойлашган йўл ўтказгич каби ярим айлана шаклида барпо этилган. 

Фото

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.