Фото: Жасорат монументидан Мустақиллик майдонига олиб чиқувчи янги (эски) йўл деярли тайёр

Фото: Жасорат монументидан Мустақиллик майдонига олиб чиқувчи янги (эски) йўл деярли тайёр

Тошкентдаги Шароф Рашидов кўчасининг Алишер Навоий ва Абдулла Қодирий кўчаларини туташтирувчи бўлагини қайта тиклаш ишлари деярли якунига етди. Facebook’да эълон қилинган суратларда йўлда сўнгги ободонлаштириш ва пардозлаш ишлари олиб борилаётганини кўриш мумкин, деб ёзади Daryo.uz.

Шароф Рашидов кўчасининг бу қисми 2000 йиллар ўрталарида ёпилиб, яшил ҳудудга айлантирилган эди. Унинг қайта очилиши, айниқса, Амир Темур кўчасининг Олой бозори олдидан ўтган қисми ҳамда Лабзак даҳасида кузатиладиган тирбандликларни қисман бартараф этишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Ўтган давр ичида дарахтзорга айланиб улгурган ҳудудни қайтадан автомобиль йўлига айлантириш ишлари 3 октябрь куни бошланган эди. Ўшанда йўл 9 октябрь, душанба кунига қадар фойдаланишга топширилиши кутилаётгани маълум қилинган эди.

3 октябрдаги ҳолат

4 октябрдаги ҳолат

5 октябрдаги ҳолат

6 октябрдаги ҳолат

8 октябрдаги ҳолат

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#йўл

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.