Фото: Москвада шаҳар техникасининг рекорд даражада катта паради бўлиб ўтди

Фото: Москвада шаҳар техникасининг рекорд даражада катта паради бўлиб ўтди

Россия пойтахти Москвада 11 сентябрь, якшанба куни Шаҳар куни тантаналари доирасида шаҳар техникаси паради бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Daryo.uz.

Парадда жами 662 машина — шаҳар автобуслари, ўт ўчириш машиналари, тракторлар, тез ёрдам машиналари, патруль автомобиллари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати мотоцикллари, ретро-автомобиллари ва бошқа техникалар қатнашди.

Хабар беришларича, узунлиги қарийб икки километрни ташкил этган мазкур парад бир вақтнинг ўзида учта — махсус машиналарнинг энг катта кўргазмаси сифатида Россия, Европа ва жаҳон рекордини ўрнатган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.