Фото: Ўзбекистонда исталган юкни хоҳлаганича таший оладиган «Волга»лар

Фото: Ўзбекистонда исталган юкни хоҳлаганича таший оладиган «Волга»лар

Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида узун пластик қувурларни ташиб кетаётган ГАЗ-24 «Волга» автомобилларининг сурати пайдо бўлди. Сурат айнан қачон, қаерда олинганига аниқлик киритилмаган, деб Daryo.uz ёзмоқда.

13731490_309473469399480_7382829711884778502_n

Эътиборли томони, қувурларнинг узунлигидан икки «Волга» ўзига хос автопоездга айланган — қувурларнинг бир учи биринчи «Волга»нинг томида бўлса, иккинчи учи кейинги машинага маҳкамланган.

Фотохабар остида фикр билдирган фойдаланувчиларнинг аксарияти ўз ҳайратини яшира олмаган. Баъзилар суратни PhotoShop’да ишланган деб, унинг ҳақиқийлигини шубҳа остига олган.

Фотохабарга жавобан, бошқа бир фойдаланувчилардан Наманганга олиб борувчи йўлда олинган, устига бир нечта ёғоч каравот ортилган ГАЗ-31 «Волга» автомобилининг суратини эълон қилган.

volga1-680x413

Гуруҳ аъзоларидан бири: «Бу қадар уддабуронлиги учун уларга Нобель мукофотини бериш керак», — деб, ҳазил аралаш фикр билдирган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.