Фото: Қўйлиқ томон метро қурилиши бошланди

Фото: Қўйлиқ томон метро қурилиши бошланди

Тошкентнинг Қўйлиқ мавзеси томон метро қурилиши бошланди. Бу ҳақда Facebook’да «Ташкент строится» гуруҳида хабар ва фотосуратлар қолдирилганDaryo.uz шу ҳақда ёзмоқда.

Хабар беришларича, Қўйлиқ йўналиши бўйлаб қуриладиган метро «Ўзбекистон» йўлининг «Дўстлик» бекатидан бошланади.

«Қурилиш ишлари 2017 йилнинг октябридан бошланди. Метронинг мазкур бўлаги, худди Сергелидаги каби, ер устидан — эстакада шаклида бунёд этилади», — дейилади хабарда.

Метронинг Қўйлиққа олиб борувчи бўлаги ҳалқа йўли бўйлаб ўтади. Ҳозирда бу ерда эстакада таянчлари учун пойдеворлар қазилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Метро

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.