Фото: Тошкентда UNG ёнилғи қуйиш шохобчалари газ баллонли автомобилларга 5 литрдан ортиқ бензин сотмайди

Фото: Тошкентда UNG ёнилғи қуйиш шохобчалари газ баллонли автомобилларга 5 литрдан ортиқ бензин сотмайди

Тошкентдаги UzbekNeftGaz (UNG, собиқ UzGazOil) автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобча (АЁҚШ)лари газ баллонли автомобилларга 5 литрдан ортиқ бензин сотмаяпти.

Бу ҳақдаги эълонлар АЁҚШ тармоғининг филиалларида пайдо бўлган. Эълонда, шунингдек, ностандарт бакли автомобилларга бензин умуман сотилмаслиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилган.

Тошкентдаги UzbekNeftGaz (UNG, собиқ UzGazOil) автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобча (АЁҚШ)лари газ баллонли автомобилларга 5 литрдан ортиқ бензин сотмаяпти.

Бу ҳақдаги эълонлар АЁҚШ тармоғининг филиалларида пайдо бўлган. Эълонда, шунингдек, ностандарт бакли автомобилларга бензин умуман сотилмаслиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилган, деб ёзади Daryo.uz.

Бундай чекловлар нима сабабдан ўрнатилгани ҳозирча номаълум. Фойдаланувчилар бу ҳолатни ноқонуний бензин савдоси билан шуғулланувчи чайқовчиларга қарши курашнинг бир кўриниши сифатида баҳоламоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.