Фото: Тошкентда янги Chevrolet Nexia тақдимоти бўлиб ўтди

Фото: Тошкентда янги Chevrolet Nexia тақдимоти бўлиб ўтди

Тошкентдаги Driver’s Village автосалонида 27 май, жума куни янги Chevrolet Nexia автомобилининг тақдимоти бўлиб ўтди, деб Daryo.Uz ёзмоқда.

Тақдимот маросимида янги Chevrolet Nexia нафақат Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларида, балки Яқин Шарқ ва Африка автобозорларида ҳам сотилиши маълум қилинди. GM Uzbekistan Operations вакилининг таъкидлашича, «янги Nexia харидорлар ишончини тўла оқлай олади».

IMG_4217-680x431

Эски N150 моделидан фарқли равишда, янги Nexia’да ABS ва ҳайдовчи хавфсизлик ёстиғи бор. Машина, шунингдек, иммобилайзер, кундузги олд чироқлар (DRL) ҳамда Isofix болалар ўриндиқлари учун мустаҳкамлагичлар билан таъминланган.

IMG_4233-680x397

 

IMG_4244-680x443

Модель GM Powertrain-Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган сиғими 1,5 литрга тенг, 16 клапанли 109 от кучига эга бензинли S-TEC III двигатели ва беш босқичли механик ёки олти босқичли автомат тезлик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатга келади.

IMG_4293-680x454

IMG_4300-680x453

Учинчи LTZ позицияда автомат (типтроник функцияли) тезлик узатмалар қутиси мавжуд бўлиб, мазкур позицияда механик тезлик узатмалар қутили машиналар ҳам тақдим этилади.

IMG_4308-680x453

IMG_4340-680x453

Машина 11 рангда тақдим этилади (шулардан 4 таси — янги ранглар). Тўрт кегайли рул чамбараги Lacetti’ники билан бир хил. Учинчи позицияда рул чамбарагида аудиотизимни бошқариш модули мавжуд.

IMG_4351-680x453

Аудиотизимда Bluetooth, AUX, handsfree бор. USB порти тўхташ тормоз дастаси ёнида қулай қилиб жойлаштирилган. Ҳажми 400 литр бўлган юкхона калит ва ҳайдовчи эшигидаги тугма орқали очилади.

IMG_4305-680x453

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.