Фото: Янги Chevrolet Cobalt Тошкент кўчаларида

Фото: Янги Chevrolet Cobalt Тошкент кўчаларида

Тармоқда янги авлод Chevrolet Cobalt автомобилининг суратлари пайдо бўлди. Бу ҳақда daryo.uz хабар бермоқда.

Олдинроқ янги модель йил охирида чакана сотувга чиқарилиши айтилаётган эди.

Автомобильнинг расмий нархи ҳозирча номаълум. GM Uzbekistan вакиллари янгиланган седан борасида расмий изоҳ бермади.

Интерьер суратлари мультимедиа тизимининг сенсорли дисплейи пайдо бўлганини, панель шакли ўзгаришини, шунингдек, рулдаги ўзгаришларни кўрсатади. Шунингдек, эшик панеллари ҳамда микроиқлим бошқаруви блоки ўзгарган.

Экстерьер олд қисмининг тўлиқ ўзгартирилгани билан диққатга сазовор. Шунингдек, юкхона шакли ўзгартирилган.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.