Фотофакт: Камерада қайд этилган қоидабузарликка жарима солинди

Фотофакт: Камерада қайд этилган қоидабузарликка жарима солинди

Маълумки, 2017 йил 15 март соат 00:00дан Тошкент шаҳрининг 115та чорраҳасида ўрнатилган камералар белгиланган тартибда қоидабузарликларни қайд этишни бошлагани ҳақида аввал хабар қилинган эди.

Ўзбекистон ижтимоий тармоқларида эса 15 март куни соат 03:36да Қатортол-КХАЙ чорраҳасида Кобальт русумли автомобиль томонидан қоидабузарлик қайд этилгани ва транспорт воситасининг эгасига энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари (299,550 сўм) миқдорида жарима солинганига доир фотосурат тарқалди.

Унда қоидабузарлик қайд этилган ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспекторининг қарорига кўра, жарима солинганини кўриш мумкин.

Жарима мактубида, шунингдек, автомобиль русуми, давлат рақами қаерда қоида бузиш содир этилгани, автомобиль эгасининг исми-шарифи, доимий яшаш манзили ҳам кўрсатилган.

Кун.uz ушбу фотосурат бўйича Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизматига мурожаат қилди. Матбуот хизматидаги манба суратнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.