Фотогалерея: Ҳайратланарли даражадаги қимматбаҳо дурдона автомобиллар

Фотогалерея: Ҳайратланарли даражадаги қимматбаҳо дурдона автомобиллар

Аукционларда сотилган автомобилларнинг нархи ҳайратланарли даражага кўтарилиши мумкин. Daryo.uz нашри ана шундай автомобиллар жамланмасини тақдим этди.

Ferrari 250 LM

Бу дастлабки пойгачи Ferrari’лардан бири бўлиб, 1965 йилда бўлиб ўтган 24 соатли пойгаларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган. Суратдаги автомобиль 2015 йилда 17,6 миллион долларга сотилган.

Ferrari 250 GT LWB California Spider Competizione

Spider Competizione Ferrari томонидан ишлаб чиқарилган энг камёб автомобиллардан бўлиб, ҳаммаси бўлиб, тўққиз нусхада яратилган. Суратдаги автомобиль кўплаб классик пойгаларда иштирок этган, бир қанча кўргазмаларнинг мукофотларини қўлга киритган. Автомобилнинг нархи 18,15 миллион долларни ташкил қилади.

Ferrari 375-Plus Spider Competizione

Машина Mille Miglia пойгаси учун яратилган, бироқ у 1954 йилги мусобақада маррага иккинчи бўлиб етиб келган. Автомобилнинг ҳозирги эгаси у учун 18,4 миллион доллар тўлаган.

Ferrari 250 GT SWB California Spider

Автомобиль Францияда умуман юрмаган ҳолатда топилган. Унинг эгаси Роберт Бэйллон машинани ўз музейига экспонат сифатида жойлаштирган. Унинг ўлимидан сўнг музейдаги автомобилларнинг катта қисми аукционда сотилган. California 2015 йилда 18,5 миллион долларга сотилган.

Alfa Romeo 8C 2900B Lungo Spider

12 та нусхада яратилган Alfa Romeo’дан бугунги кунгача бир дона етиб келган. Автомобилга эгалик қилиш учун камида 19,8 миллион доллар талаб қилинади.

Jaguar D-Type

D-Type 1955 ва 1957 йилда 24 соатли пойгаларда ғалаба қилган. Суратдаги автомобиль 1956 йилда шотландия пойгасида муваффақиятга эришган. Кейинчалик у автомобиль коллекциясига тушган ва вақти-вақти билан қисқа масофали пойгаларда иштирок этиб, ғалаба қозонган. Ҳозир у 21,78 миллион доллар туради.

Ferrari 275 GTB/C Speciale

Автомобиль автоспорт учун яратилган бўлса ҳам, бирор марта мусобақада иштирок этмаган. Айнан шунинг учун экспертлар автомобиль нима учун бунчалик қиммат туришини тушунмайди. Машина аукционда 26,4 миллион долларга сотилган.

Ferrari 275 GTB/4 S NART Spider

Қизил 275 GTB/4 S 1950—1960 йилларда АҚШ ҳудудида бўлиб ўтган пойгалар учун яратилган. Ҳозирги кунда автомобиль 27,5 миллион доллар туради.

Ferrari 290 MM

Автомобиль 1956 йилда Mille Miglia пойгасида ва бошқа бир нечта мусобақаларда ғалаба қозонган. Дунёда атиги тўртта нусхаси бўлган автомобилнинг ушбу нусха 28,05 миллион доллар туради.

Mercedes W196

1954 йилда Германия ва Швейцария Гран-присида Хуан Мануэль Фанхио бошқарувида ғалабага эришган 2013 йилда 29,6 миллион долларга сотилган.

Ferrari 335 Sport Scaglietti

Қизил Ferrari 355 Sport Scaglietti 1957 йилда 12 соатли пойгада иштирок этган. Машина Милле Миглиа пойгасида ҳам иштирок этган. Автомобиль 35,7 миллион долларга баҳоланган.

Ferrari 250 GTO

Ferrari 250 GTO ўзи иштирок этган мусобақаларнинг деярли барчасида энг яхши бўлган. 39 нусхада яратилган автомобилнинг бугунги кунгача етиб келганлари бир неча миллион доллар туради. Суратдаги автомобиль аукционда энг қиммат баҳоланган нусха бўлиб, 38,115 миллион долларга сотилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.