Фотогалерея: Камбағал давлатлардаги энг харидоргир автомобиллар

Фотогалерея: Камбағал давлатлардаги энг харидоргир автомобиллар

Daryo.uz дунёда иқтисодиёти жуда заиф бўлган мамлакатларда қайси турдаги автомобиллар кўпроқ сотилиши ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.

Мадагаскар

Ушбу орол давлатнинг асосий даромади қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан. Сотиладиган барча янги машиналар пойтахт Антананаривуга тўғри келади. Рейтингга Toyota Hilux ва Land Cruiser бошчилик қилса, улардан кейин Hyundai ва Mitsubishi туради. Йилдан йилга Renault Sandero’нинг сотилиши яхши томонга ўзгармоқда.

Малави

Ўтган йилда Малавида 1743 та янги автомобиль рўйхатдан ўтган. Уларнинг асосий қисмини — 814 тасини Toyota ташкил этади. Шундан 360 таси Hilux пикаплари. Иккинчи ўринда «Крузак» модели бўлса, учликка Ford Ranger модели якун ясайди.

Нигер Республикаси

Ушбу мамлакатдаги автомобилларнинг бештадан учтаси Toyota маркасидаги машиналарга тўғри келади, айниқса бу ердагиларга Corolla модели кўпроқ маъқул. У Hilux ва Land Cruiser’дан кўпроқ сотилади.

Зимбабве

Зимбабведаги янги автомобиллар бозорининг асосий қисмини General Motors концерни машиналари ташкил этади, бироқ сотилиши бўйича Isuzu КБ пикапи мутлоқ етакчи.

Эритрея

Эритрея таксичилари Kia Rio ва эскирган Hyundai Accent’дан фойдаланишни маъқул кўришади. Шунга қарамай мамлакатда янги автомобиллар сотувига Toyota Corolla етакчилик қилиб келмоқда. Ундан кейинги поғонада Hilux жойлашган.

Конго Демократик Республикаси

Мамлакатда янги автомобиллар жуда кам пайдо бўлиб туради — уларнинг асосий қисми тинчликпарвар миссияларга ёки дипломатларга тегишли. Бу ерда янги машиналар рўйхатидан тез-тез Toyota Land Cruiser Prado ва Hilux ўрин эгаллаб туради. Шунингдек, Isuzu D-Max ва Nissan X-Trail’га ҳам талаб бор.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.