Фотогалерея: Оддий автомобилларнинг кучли версиялари

Фотогалерея: Оддий автомобилларнинг кучли версиялари

Daryo.uz нашри оддий автомобилларнинг кучли версиялари ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.

Kia cee’d GT

2013 йилда Kia компанияси Женевадаги автосалонда кичик инқилобни амалга оширди — янги cееъд GT ва pro_cее’d GT Кореядан биринчи бор жаҳон бозорига чиққан «қайноқ» хэтчбекларга айланди. Автомобиль тўрт цилиндрли 1,6 литрли двигатель билан жиҳозланган бўлиб, 205 от кучига эга. Юз километр тезликка 7,9 сонияда чиқади.

Infiniti FX50S Sebastian Vettel

Бундан беш йил олдин Red Bull Racing жамоаси Infiniti билан ҳамкорликда Infiniti FX50S йўлтанламасини ишлаб чиқара бошлаган. Ушбу тираж чекланган бўлиб, 200 дона нусхада ишлаб чиқарилган. Автомобильга ўрнатилган V8 двигатели 420 от кчига эга бўлиб, максимал тезлиги соатига 300 километрни ташкил этади. Унинг нархи 115 минг евро турган.

Dodge Caliber SRT4

Caliber Dodge’нинг Европа бозоридаги оммавий равишда сотилиши керак бўлган биринчи модели эди. Бироқ унинг очиқ-ойдин кўриниб турган арзон салони, двигателининг кучи ва бошқарувидаги ортиқча муаммолар кутилган натижани бермади. 2,4 турбо двигатель 295 от кучига эга бўлиб, максимал тезлиги 245 километр/соатга тенг. Юз километр соатга 6,7 сонияда чиқади.

Renault Sandero R.S.

Sandero R.S.’нинг 2 литрли двигатели 145 от кучига эга бўлиб, 100 километр/соат тезликка 8,4 сонияда эришади. Максимал тезлиги эса 200 километр/соатга тенг.

GMS Syclone/Typhoon

Гарретт турбинали V6 двигатели 280 от кучига эга бўлиб 100 километр/соатга 5 сонияда чиқа олади.

Lotus Omage

Иккита пуфлагичга эга олти цилиндрли двигатель 1990 йилги ўлчовлар бўйича 377 от кучига эга бўлган. Corvette ZR-1’нинг узатмалар қутиси ёрдамида седан 100 километр/соатга 4,8 сонияда эришган. Максимал тезлиги 277 километр/соатга тенг.

Volkswagen up! FTi

115 кучга эга up! Gti 100 километр/соатга 8,8 сонияда эришади ва унинг максимал тезлиги 197 километр/соатни ташкил этади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.