Фотогалерея: Ўтган асрнинг энг яхши автобуслари

Фотогалерея: Ўтган асрнинг энг яхши автобуслари

Daryo.uz нашри ўтган асрнинг 50—60 йилларида ишлаб чиқарилган, халқаро кўргазмаларда ўз ўрнига эга бўлган автобуслар ҳақида маълумот тақдим этди.

Skoda 706 RTO

Дизайни Отокар Диблик томонидан ишланган 706 RTО Польшанинг Karosa компанияси томонидан 1958—1972 йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган. Брюсселдаги Expo-58 кўргазмаси учун ичида ҳожатхонаси, ошхонаси ва телевизори бўлган версияси ишлаб чиқарилган эди.

ЛиАЗ-677А «Север»

«Луноход»нинг «Север» версияси СССРдаги -30 даражадан паст ҳароратли ҳудудларда фойдаланиш учун ишлаб чиқилган. Бунинг учун икки қаватли ойна, салонни автоном равишда иситувчи қурилмалар жойлаштирилган. Автобус биринчи бор 1967 йилда намойиш этилган ва 1968 йилнинг бошидан синовлар силсиласини бошлаган.

«Старт»

«Кавказ асираси» фильмининг юлдузи бўлган ушбу микроавтобус 1964 йилдан 1970 йилга қадар 100—150 дона ишлаб чиқарилган.

«ЗиС-127»

СССРнинг биринчи шаҳарлараро автобуси нафақат қулай, балки чиройли ҳам бўлган: йўловчилар учун 32 та самолёт типидаги ўриндиқлар ҳамда радиоприёмник билан жиҳозланган «мусиқа»га эга бўлган. Ҳайдовчи ҳам 180 дизель двигателига эга машинани мазз қилиб бошқарган.

ЗиЛ-118 «Юность»

Ушбу автобус Никита Хрушчёв, Генри Форд II’га ва ҳатто Ницца кўргазмасидаги ҳакамларга ҳам манзур бўлган. «Юность» 20 нусхада чиқарилган.

«ПАЗ-Турист»

«Юность» каби «ПАЗ-Турист» ҳам Ниццадаги автобуслар кўргазмасида шов-шувга сабабчи бўлган. Автобус 24 йўловчининг китоб ёки газета ўқиб кетишида қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир ўриндиқ алоҳида ёритиш тизими билан жиҳозланган.

Ikarus 55

Ушбу автобуснинг LUX номи остидаги версияси 170 от кучига эга двигатель ҳамда 32 та қулай ўриндиқ билан жиҳозланган, оддий Ikarus 55 нинг кўриниши ҳам чиройли бўлган. Венгрияда 1953—1972 йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган. Шунингдек, уни двигатели шовқинли ишлагани сабаб «Ракета» ва «Пилесос» деб ҳам аташган.

«ЛАЗ-697»

Дунёга машур «Бензоколонка маликаси» фильмида суратга тушган «ЛАЗ-697 Турист» 1959 йилда 1985 йилга қадар ишлаб чиқарилган. Аввалига унга 109 от кучига эга «ЗиЛ-158А» двигатели ўрнатилган, бироқ 1960 йилда у 150 от кучига эга «ЗиЛ-130»га алмаштирилган.

«ЛАЗ Украина-1»

«ЛАЗ-697»дан фарқли ўлароқ, «Украина-1» серияли ишлаб чиқарилмаган, шунга қарамай, «Бензоколонка маликаси» фильмида кўринишга улгуриб қолган. У 1961 йил давомида ишлаб чиқарилган.

Barkas B1000

Ўз даврида Берлинда энг яхши микроавтобус деб топилган. Двигатели олд томонида жойлашган ушбу автобусдан 1961—1991 йиллар оралиғида 1000 нусха ишлаб чиқарилган.

Robur LO 2500

Ушбу автобус 1961 йилдан 1967 йилга қадар 3,3 литрли, 75 от кучига эга двигатель билан жиҳозланган ҳолда ишлаб чиқарилган. Унинг номида LO — ҳаво ёрдамида совутиладиган “Отто” двигателини, 2500 эса ортиши мумкин бўлган максимал оғирлигини билдиради.

Karosa ŠM11

Бу тўғридан-тўғри Skoda 706 RTO’нинг авлоди ҳисобланади. Номидаги 11 рақами унинг узунлигини билдиради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.