Фотогалерея: Сиз ҳеч қачон кўра олмайдиган суперкарлар

Фотогалерея: Сиз ҳеч қачон кўра олмайдиган суперкарлар

Daryo.uz нашри кўча-кўйда учратиб бўлмайдиган суперкарлар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.

Ferrari FХХ K

FХХ K гиперкаридан дунёда атига 40 нусха мавжуд. Жумладан, буларнинг барчаси Ferrari гаражида сақланади. Ушбу автомобилларнинг эгалари FХХ K’ни ҳайдашни истаб қолишса бу ҳақида компанияга айтишади, улар эса автомобилни унга барча хизматларни кўрсатувчи жамоаси билан бирга трассага олиб боради. FХХ K’ни сотиб олиш учун Ferrari компаниясининг доимий мижози бўлишингиз ҳамда камида иккита LaFerrari моделига эгалик қилишингиз лозим.

FХХ K моделига V12 атмосфера электромотори ўрнатилган бўлиб, у 1050 от кучига эга. 2015 йилда ушбу гиперкарнинг нархи 2,8 миллион евро эди.

Aston Martin Vulsan

Катта йўлларга чиқмайдиган яна бир модель — Aston Martin Vulsan бўлиб, у 24 нусхада ишлаб чиқарилган. Уларнинг ҳар бирини нархи аввалига 2,3 миллион доллар турарди.

Vulsan етти литрли V12 двигатели билан жиҳозланган бўлиб, 800 от кучига эга ва бу дунёдаги энг кучли атмосфера двигателларидан бири ҳисобланади. Унга ўрнатилган узатмалар қутиси олти поғонали. Тормозлари — карбон-керамика. Юз километр тезликка 3 сонияда чиқади, максимал тезлиги эса соатига 300 километрни ташкил этади.

NIO EP9

Хитой электро суперкарини Ferrari ёки Aston Martin’дан ҳам сотиб олиш қийинроқ. EP9’дан атига олти нусха ишлаб чиқарилган.

Автомобилга 1360 от кучига эга тўртта электромотор ўрнатилган. 100 километр/соат тезликка 2,7 сонияда чиқади. Максимал тезлиги эса соатига 313 километрни ташкил этади. Бу дунёдаги энг қиммат серияли электрокар ҳисобланади (1,2 миллион доллардан қимматроқ).

McLaren P1 LМ

McLaren P1 LМ ҳам олти нусхада чиқарилган (бештаси сотувга чиқарилган, биттаси эса прототип) бўлиб, у ҳам энг тезкор серияли автомобиль ҳисобланади. Автомобиль оддий йўлларда ҳам ҳаракатлана олади, албатта, йўл юқори сифатли бўлса.

P1 суперкарининг махсус версияси McLaren билан Lanzante Motorsport ҳамкорлигида яратилган бўлиб, у 1000 от кучига эга. Унинг нархи камида 3 миллион евро туради.

Pagani Zonda Revolucion

Pagani Zonda Revolucion беш нусхада чиқарилган. Унга AMG томонидан ишлаб чиқарилган V12 атмосфера двигатели ўрнатилган бўлиб, у ёрдамида автомобиль соатига 350 километр тезлик билан ҳаракатлана олади. Ҳар бир Revolucion’нинг нархи 2,1 миллион евродан сотилган.

Lamborghini Veneno

Veneno тўртта нусхада ишлаб чиқарилган: уларнинг учтаси мижозларга юборилган (ҳар бир нусханинг ранги Италия байроғининг рангларига  — қизил, оқ ва яшилга бўялган), тўртинчиси эса кумушранг бўлиб, ҳамон Lamborghini’нинг кўргазма ва промо-акцияларида намойиш этилади.

Veneno’нинг яратилишига Aventador асос бўлиб хизмат қилган, аммо Veneno ундан 125 килограммга енгил ва унинг двигатели 50 от кучига кучлироқ. Максимал тезлиги соатига 355 километрни ташкил этади. Харидорлар Veneno’ни 3 миллион евродан сотиб олган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.