Фотогалерея: Япониянинг энг ажойиб автомобиллари

Фотогалерея: Япониянинг энг ажойиб автомобиллари

Япония автомобилсозлиги Европа ёки АҚШникидан ёш бўлишига қарамай бир неча ўнлаб ажойиб машиналарни тақдим этган. Daryo.uz нашри япон автомобиль компанияларига тегишли энг яхши ўнта машинани тўплаб тақдим этди.

Honda Civic Type R

Ушбу автомобиль 185 кучга эга VTEC 1.6 диватели билан жиҳозланган бўлиб, у 8500 айланиши/мин амалга оширади.

Civic Type R оригинали 1997 йилдан 1998 йилга қадар ишлаб чиқарилган.

Lexus LFА

LFА моделидаги суперкардан 500 дона ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг нархи деярли ярим миллион евро турган. Жереми Кларксон ушбу суперкарни ўзи ҳайдаган барча автомобиллар ичида энг яхшиси дея атаган.

У Ferrari 599 GTО билан беллашган ва уни енгиб чиққан. Унинг 4,8 литли двигателининг овозини бошқа ҳеч бир автомобиль маркасида учратмайсиз.

Toyota Prius

Пирус модели 1997 йилдан бери ишлаб чиқарилади. Ушбу автомобиль электромотор ҳамда 1,5 литрли Аткинсон циклидаги қаторли «тўртлик» билан жиҳозланган модели 1,2 миллон дона сотилган.

Mazda RX-7

Ушбу япон маркаси 1963 йилда ишлаб чиқарилган ва у янақа қайтиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Mazda RX-7 автомобилда роторли моторларнинг энг юқори эволюциясини кўриш мумкин.

Honda NSX

Уни «япон Ferrari’си» дея аташган. Ундаги ўрта моторли тузилма ва шасси эталон дея ҳисобланган. Оригинал Honda NSX 1990—2005 йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган. Машина бутунлай алюминийдан ишланган, бошқарув тизими электр кучайтиргич ва газнинг электрон тепкиси билан жиҳозланган.

Nissan Skyline GT-R

Биринчи GT-R ўз даврининг энг омадли спорткарларидан бири бўлган. «Godzilla» дея аталувчи ушбу модель нафақат Японияда, балки кўплаб бошқа давлатларда ўз рақибларини ер тишлатган.

Mitsubishi Lancer Evolution ва Subaru Impreza WRX СTI

WRX СТI узоқ муддат тўлиқ механик узатмалардан фойдаланган.

Toyota Land Cruiser

Биринчи Land Cruiser 1955 йилда пайдо бўлган. 40 инфексига эга машҳур авлоди 1960 йилдан 2001 йилга қадар Бандеиранте номи остида ишлаб чиқарилган.

Mazda MX-5

Ҳозирда МХ-5’нинг тўртинчи авлоди ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу автомобилнинг биринчи авлоди 1989 йилда пайдо бўлган бўлиб, унинг оғирлиги 940—980 килограмм бўлган. Замонавий моделларига электроника ва хавфсизлик тизимлари қўшилганлиги сабаб 50 килограммга оғирлашган.

Toyota Corolla

Ушбу автомобиль маркаси дунё бўйича энг кўп сотилган автомобиллардан бири. 2013 йилга қадар 40 миллион нусха Corolla сотилган. Corolla ўз ҳаётини 1966 йилда иккита эшикли автомобиль сифатида бошлаган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.