Фоторепортаж: «Ўзэкспомарказ»да Ўзбекистонда йиғилган «КамАЗ» юк машиналарининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

Фоторепортаж: «Ўзэкспомарказ»да Ўзбекистонда йиғилган «КамАЗ» юк машиналарининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

27 март куни «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 4—5 апрель кунлари Россияга ташрифи чоғида, Ўзбекистонда йиғилиши келишиб олинган «КамАЗ» юк машиналарининг тақдимот маросими бўлиб ўтди, деб ёзади Daryo.uz.

«Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда Россиянинг «КамАЗ» ОАЖ билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, вазирлик идора раҳбарлари, «Ўзавтосаноат» АЖ ҳамда UzAutoТrailer’нинг ишбилармон ҳамкорлари ташриф буюрди.

«КамАЗ» автомобилларини ишлаб чиқариш Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган UzAutoТrailer масъулияти чекланган жамиятнинг ишлаб чиқариш майдонида бошланган.

Тақдим этилган моделлар орасида юк автомобилининг ноёб модели саналган «КамАЗ 5490-024087» мавжуд бўлиб, у юк автомобилларининг инновацион концепцияларини ишлаб чиқариш бўйича етакчи саналган Daimler AG автомобиль концерни биргаликда ишлаб чиқилган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#КамАЗ

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.