Франция компанияси Ўзбекистонда автомобиль ойналари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Франция компанияси Ўзбекистонда автомобиль ойналари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Франциянинг Fives компаниялар гуруҳи «Ўзқурилишматериаллари» билан биргаликда Ўзбекистонда автомобиль ойналари ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

«Гуруҳимиз оғир машинасозлик ва муҳандислик бўйича лойиҳалар, жиҳозлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Охирги икки йил ичида ўзбекистонлик шериклар билан тиғиз шерикликни йўлга қўйдик. Жумладан, юқори сифатли ойна маҳсулотлари тайёрлашни ташкиллаяпмиз. Ўзбекистон бу маҳсулотларни экспортга жўнатиши мумкин», — деди компаниянинг халқаро ривожланиш бўйича директори Жан-Мари Карофф.

Маълумот учун, Fives компаниялар гуруҳига 200 йил аввал асос солинган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатида ваколатхоналари бор. Ходимларинг умумий сони 8 мингдан ошади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.