Франция: машинадан тушиб телефонда гаплашинг

Франция: машинадан тушиб телефонда гаплашинг

Франция ҳукумати рулда телефон ишлатувчиларга қарши жиддий кураш эълон қилди, деб ёзмоқда The Local. Бундан буён  франциялик ҳайдовчилар машина тўхтаб турганда ҳам телефондан фойдалана олмайди. Рулдаги телефонсеварларни 135 евролик жарима кутади. Ҳаттоки, автомобилнинг ҳалокат чироғи ёниқ ва йўл четида бўлса ҳам телефон ишлатиш мумкин эмас.

Аммо телефондаги харита ва навигатор хизматидан фойдаланиш мумкин ёки мумкин эмаслиги аниқлаштирилмаган.

Аввалроқ Франция ҳукумати рулда ҳаракатанаётиб телефонда гаплашган ҳайдовчининг гувоҳномасини олиб қўйишга қарор қилганди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"