Франция: рулда телефонда сўзлашиш ичиб машина бошқаришга тенг

Франция: рулда телефонда сўзлашиш ичиб машина бошқаришга тенг

Сўнгги йилларда Францияда оқибати ўлим билан тугаган йўл-транспорт ҳодисалари кўпайиб кетди. Мамлакат бош вазири буни сўнгги 30 йиллик тараққиёт билан боғлади. Расмий маълумотларга кўра, 2016 йилда йўлда нобуд бўлганлар 3477 нафарни ташкил қилган. Бу сон янада ошиши мумкин.

Француз ҳукуматини байрамлар вақтидаги ЙТҲлар ташвишлантиради. Янги йил байрамида Франция йўлларида 105 инсон ўлган бўлиб, уларнинг аксарияти ичкилик ичиш билан боғлиқдир.

Бунинг олдини олиш учун ҳукумат қабул қилган қарорга мувофиқ 1 июлдан бошлаб иккинчи даражали йўлларда рухсат берилган энг юқори тезлик 90 км/соат эмас 80 км/соатга туширилади. Ҳукумат бу чора йилига 350-400 инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишидан умид қилмоқда.

Яна бир чора шуки, ҳайдовчи рулда мобиль телефондан фойдаланса ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади. Ўтган йилнинг баҳорида ўтказилган сўровнома рулда 60 фоиз киши телефон ишлатишини кўрсатди. Бу йўлда диққатни сусайтириши шубҳасиз. Илгари бу қоидабузарлик учун 135 евро жарима солинган ва француз гувоҳномасидаги 12 баллдан 3таси олиб ташлаб жазоланган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"