Францияда 650 та автомобиль ёқиб юборилди

Францияда 650 та автомобиль ёқиб юборилди

Францияда 1 январга ўтар кечаси безори шахслар 650 автомобилга ўт қўйди. Бу ҳақда  мамлакат ИИВ маълумотига асосланиб ТАСС агентлиги хабар тарқатди, деб Sof.uz ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, бутун тун давомида 650 та машина ёқиб юборилган. Ўтган йилда 602 та автомобиль олов ичида қолганди.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги бу борадаги кўрсаткичлар 5 йил олдингидан 20 фоизга яхшилангани айтилган.  Шу билан бирга, Франциянинг қатор шаҳарларида жамоат тартибини бузиш ҳолатлари учраб турибди.

Вазирлик хабарида қайд этилишича, Янги йил оқшомида мамлакат шаҳарларида кўчаларда хавфсизликни таъминлаш ишларига 100 мингдан ортиқ полициячи, жандарм ва ўт ўчирувчилар жалб этилди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.