Францияда миллий байрам вақтида 900тача автомобиль ёқиб юборилди

Францияда миллий байрам вақтида 900тача автомобиль ёқиб юборилди

Францияда Миллий кун байрамини нишонлаш вақтида безорилар 897та автомобилни ёқиб юборди, деб ёзмоқда Кун.уз. Бу ҳақда Франция Ички ишлар вазирлиги хабар берган.

Маълум қилинишича, 13 ва 14 июль кунлари полиция ходимлари томонидан 368 нафар шахс қўлга олинди. Бу кунларда мамлакатни 86 минг нафар полиция ходимлари ва жандармлар, шунингдек, 7 минг нафар ҳарбийлар қўриқлашган.

«Қатор шаҳарларда тартибни сақлаш ходимларига ҳужумлар аниқланган, 13 нафар полиция ва ҳарбий жароҳатланган», – дейилади хабарда.

Ўтган йили ушбу байрамда 577 нафар фуқаро қўлга олиниб, 855та автомобилга ўт қўйилганди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.