Франциянинг янги президенти учун эксклюзив кроссовер тайёрланди

Франциянинг янги президенти учун эксклюзив кроссовер тайёрланди

Франциянинг янги президенти Эммануэл Макрон иш бошлаш маросими учун DS 7 Crossbaсk кроссоверини танлади. Президент халқни қутлаши учун унинг автомобилига суриладиган том қўйилди.

Макрон DS 7 Crossback автомобилини танлаган диққатга сазовордир. 2012 йилда Макрондан олдинги президент Франсуа Олланд ҳам инаугурациясида шу марканинг DS 5 автомобилида ўтирган.

DS 7 Crossback марканинг биринчи кроссовери бўлиб, ики ой муқаддам Парижда оммага ҳавола этилган. Унинг 130, 180 ва 230 от кучига тенг бўлган двигателлари бор. Дизел двигателлари эса 130 ва 180 от кучини беради. Моторлар 8 поғонали автоматик қути билан ишлайди.

Келажакда компания 300 от кучига эга гибрид ишлаб чиқариши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"