ФВВ Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити ёмонлашишидан огоҳлантиради

ФВВ Қамчиқ довонида об-ҳаво шароити ёмонлашишидан огоҳлантиради

Январь ойи охирига қадар Қамчиқ довонида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилади, дея ёзади Uz24.uz.

«28-31 январь кунлари Қамчиқ довонида А-373 автомобиль йўлида қор ёғади, ҳаво ҳарорати -12-10 даражагача тушиб кетади. 50 — 100 метр узоқликда кўриниш даражасининг ёмонлашиши, шамол тезлигининг сониясига 20 метргача кучайиши кутилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.