Ғалабани нишонлаш учун Россиядан Самарқандга эски автомобилларда келишди

Ғалабани нишонлаш учун Россиядан Самарқандга эски автомобилларда келишди

Россия Федерациясининг Нижневартовск шаҳрида бошланган “Бир киши ҳамма учун” акцияси Ўзбекистонда якунига етди. Ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган акция Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтиб Самарқанд шаҳрига ташриф билан тугалланди.

Саёҳат якунида автоҳаваскорлар Самарқанддаги “Ҳазрати Хизр” мажмуаси ҳамда Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Ундан сўнг Хотира майдонидаги Мотамсаро она ёдгорлигига гулчамбар қўйди ва Самарқандда яшовчи уруш ветеранлари билан учрашди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"