Ғаройиб кўприклар (видео)

Ғаройиб кўприклар (видео)

Лондондасиз. Тасаввур қилинг: қаршингиздаги чархпалакдек иншоот аста ёйилса ва кўтарма краннинг стреласи каби ёзилиб бежирим панжарали кўприкка айланса.

Голландияда дарёни қиличдек иккига ёриб тушган кўприк. Сувнинг иккига ажралиши сизга кимни эслатди? Ҳа, топдингиз, бу иншоотни “Мусо кўприги” дейишади.

Уругвайликлар икки қирғоқни бирлаштириш учун қурилган кўприкнинг ўртасини ҳалқасимон қилиб ишлаши шартмиди? Эҳтимол. Бироқ туристлар сони кўпайганини айтиб ўтамиз.

Кўприкдан асосан ерусти транспорти ўтади. Борингки, экодукдан жониворлар ўтади. Германиядаги кўприкдан эса кемалар ўтади. Узунлиги салкам 1 км.

Аксарият ҳолларда кўприк устида машинада тўхташ тақиқланади. Пиёда бўлсангиз, майли, тўхтаб уёқ-буёқни суратга туширинг. Аммо Австриядаги кўприкда тўхтаб, бемалол ҳордиқ чиқара оласиз. Андижоннинг амфитеатрини эслатувчи улкан оромгоҳда ресторан, томоша майдончаси ва ҳатто, қуёшда тобланиш учун каровотчаларгача бор. Энг қизиғи – улар ҳаммаси шарқираган сувнинг устида қурилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"