ГАЗ гуруҳи 10 тоннали ГАЗон Nextни намойиш этди

ГАЗ гуруҳи 10 тоннали ГАЗон Nextни намойиш этди

“Комтранс-2017” халқаро кўргазмасида ГАЗ гуруҳи ГАЗон Next юк машинасининг 10 тоннали версиясини намойиш қилди. Агар уни аввалги “Next 8.7” версияси билан солиштирсак, вазнлар фарқи 1 тоннага тенгдир.

Борт платформаси 2550 ммгача кенгайтирилганлиги учун энди унга 12 европаллетгача юк жойлашади (европаллет юк жойлаштириш ва устида сирғалиши мумкин бўлган таглик, поддон туридир).

Ўрта тоннали юк машинасининг конструкциясида пайдо бўлган янгилик орқа ўқдаги пневмоосмадир. У юк ортганда ва туширганда кузов баландлигини ростлаш имконини беради. Бундан ташқари, ўнқир-чўнқир йўлда ҳам ҳаракатнинг текислигини таъминлайди.

Қўшимча тормоз тизими ёрдамида машина енгил тормозланади, бу тизим эксплуатация муддатини оширади, тормоз колодкалари яхши сақланади.

Қуввати 170 от кучигача етказилган мотор автомобилнинг тортиш кучи ҳамда динамик хусусиятларини оширган, ёнилғи сарфи эса камайган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"