Газ-мотор ёнилғисини қўллаш соҳасида инновация

Газ-мотор ёнилғисини қўллаш соҳасида инновация

ITE Uzbekistan компанияси Тошкент шаҳрида 11-13 ноябрда «Транспорт ва логистика — Trans Uzbekistan 2015» кўргазмасини ташкил этади. Унда “Газ ёнилғисини транспортда қўллаш” секцияси мавжуд бўлиб, газ-мотор ёнилғисини қўллаш соҳасидаги инновацияларни намойиш этишга мўлжалланган.

Бу йўналишнинг долзарблиги Ўзбекистон ҳукумати 2013-2017 йилларга тасдиқлаган атроф-муҳит муҳофазаси бўйича фаолият дастури билан боғлиқ. Бундан ташқари 2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантириш йўлида автотранспорт воситаларини газ баллонларига ўтказиш бўйича 5 лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда. 2013-2017 йиллар мобайнида республикада 74 мингдан ортиқ автотранспорт воситаси табиий газда юришга мослаштирилади.

Транспорт кўргазмасида Эрон, Қозоғистон, Хитой, Латвия, Литва, Россия, АҚШ каби мамлакатлардан вакиллар иштирок этади. Бу маҳаллий ва чет эл компаниялари ўртасида алоқани ривожлантириш учун ҳам бир имкониятдир.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"