Geely Хитой шарқида электромобиль ишлаб чиқарувчи базага 5 млрд доллар сарфлайди

Geely Хитой шарқида электромобиль ишлаб чиқарувчи базага 5 млрд доллар сарфлайди

Хитойнинг Geely Holding Group компанияси Чжэцзян провинциясида электромобиль ишлаб чиқарувчи комплекс база қурмоқчи. Лойиҳа қиймати 5 млрд долларга тенг. Бу ҳақда Синхуа агентлиги хабар қилди.

Комплексда автомобиль заводидан ташқари узатмалар қутиси ишлаб чиқарувчи корхона ҳамда эҳтиёт қисмлар индустриал парки бунёд этилади. Лойиҳа икки босқичда бажарилади, қурилиш октябрда бошланади.

Хитой сўнгги йилларда экологик энергия манбаига ўтишда фаоллик кўрсатаётганини таъкидлаш жоиз. 2017 йилда Хитойда 794 мингта тоза энергия манбасида ҳаракатланувчи машина ишлаб чиқарилиб, 777 мингтаси сотилган. Бу кўрсаткичлар бўйича Хитой сўнгги уч йилда дунёда етакчиликни бошқага бергани йўқ.

Хитой ҳукумати субсидиялар, солиқ имтиёзлари ёрдамида харидорларни электромобиль сотиб олишга қизиқтиради. Ҳукумат 2020 йилга бориб тоза энергияда ишловчи автомобилларни 2 млнтагача ишлаб чиқариб сотишни режалаштирган.

Хитойнинг энг электромобилсевар шаҳри Шанхай бўлиб, ўтган йили бу ерда 165 мингта “яшил автомобиль” қайддан ўтган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"