General Motors такси ижарага бермоқчи

General Motors такси ижарага бермоқчи

General Motors концерни режалаштираётган хизматда машина эгаси уни ижарага бериши кўзда тутилади. Янги каршеринг хизмати тўғрисида Bloomberg агентлиги ёзмоқда. Бу режани Maven каршеринг провайдери амалга оширади.

Ушбу дастур шу йилнинг ёзидан ишга тушади. Агар лойиҳа муваффақиятли кечса, GM автомобилсозлик фирмасигина эмас, хизмат кўрсатувчи провайдерга ҳам айланади. Uber, Lyft ва бошқа курьерлик хизматлари билан ишловчи Maven каршеринг провайдери ўз автопаркини бойитишда асло қийинчилик сезмайди.

GM P2P бизнесини амалга ошираётган биринчи фирма эмас. Ўтган йилнинг сентябрида Daimler AG  концерни хусусий автомобилларни ижарага берувчи Turo стартапини бошлаб, унга 92 млн доллар жалб қилди.

Каршеринг ва P2P хизматларидан ташқари General Motors ҳайдовчисиз такси ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Шу йилнинг январида компания Chevrolet Bolt базасидаги ТС Cruise AV автоном автомобилини намойиш қилди. Бу машинанинг рули ва тепкилари йўқ, аммо бешта лазерли далномер (LiDAR), 16та камера ва 21та радари бор.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"