Германия 15 йилдан сўнг ички ёнув двигателига эга машиналардан воз кечади

Германия 15 йилдан сўнг ички ёнув двигателига эга машиналардан воз кечади

Kun.Uz‘нинг хабарига кўра, 2030 йилга келиб, Германияда рўйхатдан ўтувчи барча автомобиллар экологик тоза моторлар билан жиҳозланиши керак. Американинг Bloomberg агентлиги Германия иқтисодиёт вазири ўринбосари Райнер Баакега асосланган ҳолда, шу ҳақда хабар қилмоқда.

Германия ҳукумати 2050 йилга бориб, мамлакатда ис гази чиқариш миқдорини 80-95 фоизга қисқартирмоқчи. Баакенинг сўзларига кўра, транспорт воситалари томонидан чиқарилаётган CO2 гази 1990 йилдан бери камаймаган. Ҳозирги вақтда атмосферага чиқарилаётган барча зарарли газларнинг бешдан бири айнан транспорт воситаларига тўғри келади.

Дастурни ҳаётга татбиқ қилиш мақсадида, мамлакат ҳукумати электр ва гибрид машиналар харид қилганлар учун субсидиялар беришни жорий қилган. Бу каби амалиёт Хитой, Франция ва Норвегияда ҳам қўлланилади. Шу йўл билан 2020 йилда электрокарлар савдосини йилига 500 минг донага чиқариш режалаштирилган.

Ҳозирги вақтда, Германиядаги электрокарлар жами транспорт воситаларининг 0,6 фоизини ташкил этиб, гибридли ҳамда электрокарларнинг умумий сони 155 мингтадир. Бензинли ва дизелли машиналар сони эса, тегишли равишда 30 млн ва 14,5 млн донадан иборат.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.