Германияда 15 мингдан ортиқ дизелли автомобиллар эгалари Volkswagen устидан судга шикоят қилди

Германияда 15 мингдан ортиқ дизелли автомобиллар эгалари Volkswagen устидан судга шикоят қилди

Германияда 15 мингдан ортиқ дизелли автомобиллар эгалари Volkswagen автомобилсоз концерни устидан судга шикоят қилди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Концерн анчадан бери машиналарнинг зарарли чиқинди чиқариш кўрсаткичларини бузиб кўрсатиш билан боғлиқ жанжал марказида турибди. Янги суд даъвоси ҳам айнан шу масалага боғлиқ. Автомобиль эгалари компанияни маълумотларни сохталаштиришда айбламоқда. Уларнинг дизелда ишловчи машиналари атмосферага чиқарадиган зарарли чиқиндилари миқдори датчикларда пасайтириб кўрсатилиши экологияга жиддий зарар келтирганлиги таъкидланмоқда.

Коллектив даъво Брауншвейг округ судига 15374 киши номидан киритилди. Уларнинг манфаатларини «Myright.de» юридик фирмаси ҳимоя қилмоқда.

Талаб этилаётган товон пулининг умумий миқдори 350 миллион евродан ошади. Даъвогарлар улар «иккинчи тоифа мижозлар» эмаслигини, АҚШда бўлгани каби, уларнинг ҳам ҳуқуқлари ҳимоя этилиши лозимлигини таъкидламоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Volkswagen

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.