Германияда электромобиль соҳиблари учун солиқ имтиёзлари жорий этишмоқчи

Германияда электромобиль соҳиблари учун солиқ имтиёзлари жорий этишмоқчи

Немислар экологик тоза автомобиль эгаларига имтиёз беришни режалаштиришяпти. Шу йўл билан мамлакат раҳбарияти электромобиль савдосини қиздирмоқчи.

Европада автомобилга талаб энг юқори бўлган мамлакат Германия саналади. Немислар юртида электромобилга талаб ҳам чакки эмас. Шунга қарамасдан экологик тоза машиналар масаласи ҳамон долзарб. 2020 йилга бориб Германиядаги электромобиллар сонини 1 млнтага етказиш режалаштирилмоқда.

Имтиёзни айнан қандай йўл билан жорий этиш, ҳозирча, аниқлаштирилмади.

Гарчи анъанавий моторли автомобилга қараганда электромобиль нархи қимматроқ турса-да, атроф-муҳит муҳофазаси йўлида тоза транспортни оммалаштиришни вазият тақозо этмоқда. Электромобилларнинг афзалликлари ҳақида ушбу мақоламизда ўқинг.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"