Gigafactory заводида қурилиш қизғин бормоқда

Gigafactory заводида қурилиш қизғин бормоқда

Tesla компанияси шу кунларда Gigafactory заводи қурилишининг янги тасвирларини тарқатди. Қурилиш майдони 456 минг кв км. Янги заводда олти минг киши ишлайди.

Завод ўзини ўзи электр энергияси билан таъминлайди. Шунинг учун томи қуёш панеллари билан қопланган. Қўшимча панеллар корхонанинг чор атрофи бўйлаб ўрнатилади. Қуёш батареясининг умумий қуввати 70 МВт.

Бундан ташқари завод сув билан ҳам ўзини таъминлайди. Компания унинг ҳудудига ёпиқ сув таъминлаш тизими барпо этмоқда. Йиғилган сув олти босқичда тозаланади ва ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган чучук сув 80 фоизга иқтисод қилинади. Келажакда эса электрдан самарали фойдаланувчи иқлим назорат тизими ишга туширилади.

Компания вакилларининг билдиришича, 2020 йилда завод тўла қувват билан ишга тушади ва Tesla электромобиллари учун Powerwall аккумуляторлари ишлаб чиқаради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"