Ғилдираксиз машинани ҳайдаса бўладими (видео)?

Ғилдираксиз машинани ҳайдаса бўладими (видео)?

Машинангизнинг ғилдираги ишдан чиқди. Дейлик, шина тешилди ё ёрилиб кетди. Ёрдам кўрсатадиган жўмарднинг ўзи йўқ. Бошни деворга урмасдан, ўйлаш керак, ўйлаш.

Фараз қилайлик, чана ёки скейт аравачангиз бор. Бундай ҳолатда нима қилишни эса видеода томоша қилинг.

Иккинчи вариант. Бу гал бирданига икки ғилдиракдан жудо бўлдингиз. Чана ва аравача ҳам топилмади. Аммо ёнингизда катта домкрат ва тап тортмас хитойлик бор.

Учинчи ҳолатда бирор-бир асбоб-ускунангиз йўқ. Хитойлик ҳам бу сафар ёнингизда эмас. Бундай ҳолатда кичикроқ дарахтни илдизи билан қўпориб оламиз ва ундан… ғилдирак ясаймиз. Тўғри, бу ғилдирак эмас, аммо йўқдан кўра бўлади 😉

Фақат енгил машиналарнинг покришкаси тешилмайди. Баҳайбат трактор ғилдираксиз қолса нима дейсиз?

Энг охирги видеони эса шарҳлашга ҳам чўчийсан, киши. Каттакон “Татра”нинг ҳайдовчиси қайси юрак билан олд ғилдираги йўқ машинани тез бошқариб кетаётганлиги жумбоқ. Қандай бурилади? Тўхтатиш-чи? Бу саволларга жавоб йўқ.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"