GM автомобиль харид қилиш учун ариза бериш тартибини тушунтирди

GM автомобиль харид қилиш учун ариза бериш тартибини тушунтирди

GM Uzbekistan’нинг Facebook’даги саҳифасида автомобиль харид қилиш учун ариза бериш тартиби ҳақида маълумот эълон қилинди, деб ёзади Daryo.uz.

Унга кўра, автомобиль харид қилиш учун ариза бериш тартиби қуйидагича бўлади:

1. Шартнома тузиш учун мижоз дилерга ўзи келган ҳолда ёки портал орқали электрон ариза жўнатиш орқали мурожаат этиши мумкин.

2. Ўзи келган ҳолатда жисмоний шахс бўлган мижоз дилерга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • Ўзбекистон фуқаролари учун — Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти ва солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР);
  • чет эл фуқаролари учун – чет эл фуқароси паспорти;
  • Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — фуқаролиги йўқ эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • якка тартибдаги тадбиркорлар учун — якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтгани тўғрисидаги гувоҳнома.

3. Ўзи келган ҳолатда юридик шахс бўлган мижоз дилерга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • автомобиль харид қилишга эҳтиёжи бор эканлиги тўғрисида ёзма мурожаат;
  • юридик шахс раҳбарининг паспорти нусхаси;
  • юридик шахс давлат рўйхатидан ўтгани тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.

4. Дилер мижоз томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида автомобилни харид қилиш тўғрисидаги аризани порталдан рўйхатдан ўтказиши шарт.

5. Дилер ариза рўйхатдан ўтганидан сўнг портал томонидан унга киритилган рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги маълумотлардан шакллантирилган аризани чоп этади. Ушбу ҳужжатда аризанинг идентификацион рақами ва автоматик тарзда генерация бўладиган мижознинг шартнома тузиш учун навбатга тургани тўғрисидаги тартиб рақами кўрсатилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.