GM Chevrolet Bolt автоном электромобиллари сонини уч баробар кўпайтирди

GM Chevrolet Bolt автоном электромобиллари сонини уч баробар кўпайтирди

General Motors Мичиган штатидаги Orion Assembly заводида автоном бошқарув қурилмаси билан жиҳозланган 130 та Chevrolet Bolt электромобилидан иборат биринчи туркум ишлаб чиқарилиши якунланганини билдирди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Янги машиналар сони 50 тага етган Chevrolet Bolt автоном автомобиллари сафига қўшилади. GM уларни ўзининг автоном платформасини такомиллаштириш учун фойдаланмоқда.

Мазкур электромобиллар ҳозирда АҚШнинг уч штатидаги шаҳарлар — Сан-Франциско (Калифорния), Скотсдейл (Аризона) ва Детройт (Мичиган) кўчаларида ҳаракатланмоқда.

GM автоном бошқарув технологияларини яратиш билан шуғулланаётган компаниялар орасида етакчиликни мустаҳкамлашга интилмоқда. Яқин йилларда концерн Lyft компанияси билан биргаликда йўловчиларни ўзини бошқарадиган таксиларда ташиш хизматини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.