GM’нинг собиқ вице-президенти автомобиллар тез орада «ўлади» деб ҳисоблайди

GM’нинг собиқ вице-президенти автомобиллар тез орада «ўлади» деб ҳисоблайди

Ҳозирги шаклдаги автомобилларга яқин 20 йил ичида эҳтиёж қолмайди. General Motors автогигантининг собиқ вице-президенти Боб Лутц Automotive News нашрига берган интервьюсида шундай башорат берди, деб хабар қилади Daryo.uz.

Лутцнинг фикрича, одатий автомобиллар ўрнига стандартлаштирилган автоном модуллар келади. Улар Uber ва Lyft каби транспорт компанияларига тегишли бўлади.

Лутц машиналарни узоқ вақт одамзотнинг асосий транспорт воситаси бўлган отларга қиёслади. Унинг айтишича, энди автосаноат катта ўзгаришлар олдида турибди, кейинги 15–20 йил ичида одатий машиналар бутунлай йўқолиб кетиши мумкин.

Шу давр ичида, Лутцга кўра, автомобилсоз корпорацияларнинг кўпчилиги йўқолиб кетади. Автоном бошқарув функциясига эга бўлмаган автомобиллар эксплуатацияси қонун билан тақиқланади. Бунинг натижасида, масалан, спорткарларга эҳтиёж йўққа чиқади. Бундай машиналар машиналар элитага хос буюмга айланиб қолади, улардан фақат хусусий клублар ва пойга трекларида фойдаланилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.