GM Powertrain-Uzbekistan заводи ёввойи ҳайвонлар ва табиий борлиқни сақлагани учун сертификатга эга бўлди

GM Powertrain-Uzbekistan заводи ёввойи ҳайвонлар ва табиий борлиқни сақлагани учун сертификатга эга бўлди

Тошкент вилоятидаги двигатель ишлаб чиқаришга ихтисослашган “GM Powertrain-Uzbekistan” заводи биохилма-хилликни ошириш, табиий борлиқни сақлашга йўналтирилган тадбирларни ўтказиш ва бу тадбирларга ҳамкорларни жалб этиш, ҳамда она-табиатни асраш бўйича аҳолининг билим даражасини ошириш борасида амалга оширган намунали ишлари учун Wildlife Habitat Council ташкилоти томонидан тақдирланди, дея Узавтосаноат хабар бермоқда.

Хусусан, “GM Powertrain-Uzbekistan” қўшма корхонаси маҳаллий дарахтларни бутаб, уларга шакл бериш йўли билан ёввойи табиатни сақлаш ҳамда қушлар яшаши учун қулайлик яратиш бўйича амалга оширган ишлари учун махсус сертификат билан тақдирланди.

The Wildlife Habitat Council’нинг сертификатлаштириш бўйича дастури корпоратив ҳудудларда жамоа аъзолари ва ишчилар ҳамда раҳбарлар ҳамкорлигида ёввойи ҳайвонларни сақлаш, уларнинг табиий шароитда яшаши, кўпайиши учун шароит яратишни таъминлайди. Шунингдек мазкур дастур экологик консепцияни ўргатишдан бошлаб, она-табиатни сақлашда инсониятнинг ўрнигача барча мавзуларда инсонларнинг онгини оширишни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Эслатиб ўтамиз, “GM Powertrain-Uzbekistan” доимий равишда Birds.uz каби нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда университет талабалари ва болаларни ўқитиш, ишчилар воситасида атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган ахборот-тарғибот фаолиятини олиб бориш бўйича жамоатчилик дастурларини ташкил этиб келади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.