GM Қирғизистонга Ravon етказиб беришни тўхтатди

GM Қирғизистонга Ravon етказиб беришни тўхтатди

Автомобил ишлаб чиқариш бўйича монополист бўлган "Женерал Моторс Ўзбекистон" Ravon компанияси билан шартномаларни бекор қилди.

Бу Қирғизистон миллий автомобил қурилиш корхонаси жиддий инқирозга учрагани билан боғлиқ. Ravon қачон экспорт бозорига қайтиши - ҳозирча номаълум. GM автомобилларини Қирғизистонга олиб кириш тўхтатилган.

"Таҳлил хулосасига кўра жамоатчилик орасида қабул қилиниши қийин бўлган қарор - алоҳида моделдаги автомобиллар нархини ўртача 7,7 %га кўтариш қарори қабул қилинди. Ушбу қарорни қабул қилишда кийин молиявий аҳвол ва айрим автомобиллар ишлаб чиқарилишининг норентабеллиги ҳисобга олинди", - деб хабар қилинади GM сайтида.

2019 йилда "GM uzbekistan" Бишкекда автомобил йиғиш бўйича заводни ишга туширмоқчи эди, аммо бугун ушбу йўналишда ишлар тўхтатиб қўйилган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.