GM Uzbekistan 2021 йилгача икки янги моделда автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди

GM Uzbekistan 2021 йилгача икки янги моделда автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди

GM Uzbekistan компанияси яқин тўрт йил ичида иккита янги енгил автомобиль моделларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Daryo.uz‘да ёзилишича, бу 2021 йилга қадар мўлжалланган Автомобильсозлик соҳасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган.

Афсуски, автозавод 2020 ва 2021 йиллардан бошлаб ишлаб чиқарилиши кутилаётган моделлар номини маълум қилмаяпти.

Бироқ, ишлаб чиқариш кўрсаткичларига асосланиб хулоса қилинса (моделларнинг бири йилига 46 минг дона, иккинчиси эса 43 минг дона ишлаб чиқарилиши кутилмоқда), бу Captiva ёки Malibu каби премиум авто эмас, балки C таснифига оид янги седанлар ёки бюджет вариантидаги автомобиллар бўлиши мумкин.

Агентликнинг қўшимча қилишича, ҳар иккала лойиҳанинг умумий қиймати 270 миллион доллардан зиёд.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.