GM Uzbekistan автомобиль учун тўлов турларига аниқлик киритди

GM Uzbekistan автомобиль учун тўлов турларига аниқлик киритди

GM Uzbekistan ўзининг Facebook’даги саҳифасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан автомобиль учун тўлов турларига аниқлик киритди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Жисмоний шахсларга автомобиль сотуви қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • Нақд пул маблағларини банк кассасига топшириш орқали;
  • Жисмоний шахсларга тижорат банклари томонидан автомобилни харид қилиш учун бериладиган истеъмол кредити ҳисобидан ёки жисмоний шахсларнинг омонат (депозит) ҳисоб рақамларидаги маблағларидан пул ўтказиш орқали;
  • Фақат харидор номига расмийлаштирилган жисмоний шахснинг пластик карточкаси орқали.

Юридик шахсларга автомобиль сотуви қуйидагича амалга оширилади:

  • Юридик шахсларнинг банклардаги депозит ҳисоб рақамларидан пул ўтказиш орқали;
  • Тижорат банклари томонидан юридик шахслар ёки якка тадбиркорларга автомобиль харид қилиш учун берилган кредит ҳисобидан, ссуда ҳисоб рақамларидаги маблағлардан пул ўтказиш орқали.
Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.