GM Uzbekistan: автомобиллар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига эски нархлар бўйича сотилади

GM Uzbekistan: автомобиллар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига эски нархлар бўйича сотилади

GM Uzbekistan уруш қатнашчиларига берилган сертификатлар асосида тузиладиган янги шартномаларда 31 майгача амал қилган нархлар қўлланилишини маълум қилади, деб ёзмоқда Uz24.uz. Бундан ташқари автомобиллар ветеранларга навбатсиз берилади, қайд этилади компания хабарида.

Қўшимча маълумотларни олиш учун компания Call-Марказининг +99871 141-77-77 телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1 июндан GM Uzbekistan автомобилларининг нархлари оширилди, шунингдек, ушбу санадан бошлаб уларнинг савдоси миллий валютада амалга оширилиши йўлга қўйилди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.