GM Uzbekistan автомобиллар савдосини вақтинча тўхтатди

GM Uzbekistan автомобиллар савдосини вақтинча тўхтатди

GM Uzbekistan АЖ томонидан автомобиллар қолдиқларини инвентаризация қилиниши муносабати билан, 2017 йилнинг 29 майидан 31 майигача янги шартномаларни тузиш ва автомобилларни бериш вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда компания ўзининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар қилади Sof.uz.

«Ҳурматли истеъмолчилар! «ДжиЭм Ўзбекистон» АЖ томонидан автомобиллар қолдиқларини инвентаризация қилиниши муносабати билан, 2017 йилнинг 29 майидан 31 майигача янги шартномаларни тузиш ва автомобилларни бериш вақтинчалик тўхтатилади», — дейилади хабарда.

Шунингдек, харидор томонидан шартномада кўрсатилган автомобиль нархининг олдиндан тўланиши белгиланган минимал қиймати (85%) ёки тўлиқ қиймати тўланган ҳолатда, автомобиль нархи тўланган ҳисобланиши ҳам эслатиб ўтилган.

Аввалроқ президент фармони билан 1 июньдан бошлаб GM Uzbekistan автомобиллари ички бозорда миллий валютада сотилиши хабар қилинганди. Ҳозирча бу ҳужжат расман эълон қилинмади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.