GM Uzbekistan автомобиллари нархлари билан реал вақтда танишиб бориш мумкин

GM Uzbekistan автомобиллари нархлари билан реал вақтда танишиб бориш мумкин

GM Uzbekistan сайтида автомобиллар нархлари билан реал вақт режимида танишиш мумкин бўлган бўлим очилди. Sof.uz шу ҳақда ёзмоқда.

Автомобиллар нархлари доллар курсига боғлиқ равишда ўзгариб боради. Бўлимдаги маълумотлар ҳар ҳафта янгиланиб туради.

2017 йил 6 июнь ҳолатига кўра, автомобилларнинг янги нархлари эълон қилинди. Сўмдаги нархлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича кўрсатилган. 1 АҚШ доллари = 3874,48 сўм.

GM Uzbekistan 1 июндан ўзи ишлаб чиқараётган барча автомобилларни миллий валюта — сўмда сотишини эълон қилганди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.