GM Uzbekistan автомобиллари нархлари ошишини тасдиқламади

GM Uzbekistan автомобиллари нархлари ошишини тасдиқламади

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида ҳамда айрим сайтларда GM Uzbekistan компанияси ўзи ишлаб чиқараётган автомобилларнинг нархларини ошириши ҳақида хабарлар тарқалди. Sputnik нашри ушбу хабарлар ҳақиқатга қанчалик яқинлигини аниқлаш мақсадида компания билан боғланди, деб ёзади Sof.uz.

Компания ходимининг маълум қилишича, GM Uzbekistan ҳозирча автомобиллар нархларини ошириш борасида ҳеч қандай чора-тадбирни кўзда тутмаган.

Суҳбатдош автомобиллар нархлари ошиши ҳақидаги хабарлар асоссиз эканлигини ҳамда компания билан боғлиқ ҳар қандай хабар GM Uzbekistanнинг расмий сайти ва ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида маълум қилинишини билдирди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.