GM Uzbekistan автомобилларини пластик карточкалар орқали сотиб олиш мумкин бўлди

GM Uzbekistan автомобилларини пластик карточкалар орқали сотиб олиш мумкин бўлди

GM Uzbekistan автомобиллари тўловини энди пластик карта орқали амалга ошириш мумкин. Бунда карта фақат харидорнинг номига берилган бўлиши лозим. Бу амалдаги GM Uzbekistan автомобилларини ички бозорда етказиб бериш тартиби тўғрисидаги қонунда назарда тутилган, деб ёзади Sof.uz.

Бундан ташқари, машинани истеъмол кредити ёки пул ўтказиш йўли билан сотиб олиш мумкин.

Шунингдек, харидор олдиндан тўловнинг бир қисмини ёки бутунлай амалга оширганига қараб автомобиль етказиб бериш шартлари ўзгаради.

Энди конвейерда йиғиладиган автомобиллар учун етказиб бериш муддати 60 кун, қўлда йиғиладиган машиналар учун 90 кунни ташкил этади.

Буюртмачи танлови асосида модификация қилинган конвейерда йиғилган автомобиль 120 кунда етказиб берилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.