GM Uzbekistan автосалонлардан 45 дақиқада сотиб олиш мумкин бўлган автомобиллар рўйхатини эълон қилди

GM Uzbekistan автосалонлардан 45 дақиқада сотиб олиш мумкин бўлган автомобиллар рўйхатини эълон қилди

GM Uzbekistan компанияси ўз расмий сайтида Ўзбекистон автосалонларидан 45 дақиқа ичида сотиб олиш мумкин бўлган автомобилларнинг ҳар куни янгиланиб турувчи рўйхат-жадвалини эълон қилди.

«45 дақиқада автомобиль!» дастури доирасидаги жадвалдан GM Uzbekistan’даги барча дилерлари (автосалонлари) ўрин олган бўлиб, уларда ҳар бир дилер ихтиёрида 45 дақиқа ичида сотиб олиш мумкин бўлган Matiz, Spark, Nexia 3, Cobalt ва Lacetti автомобиллари сони кўрсатилган.

Мисол тариқасида, Тошкент шаҳридаги Driver’s Village автосалони ихтиёридаги машиналар рўйхатини келтириш мумкин: 26 сентябрь ҳолатига кўра автосалонда 3 та Matiz, 53 та Spark, 30 та Nexia 3, 21 та Cobalt ва 19 та Lacetti’дан бирини 45 дақиқа ичида сотиб олиш мумкин.

Рўйхатга асосланиб хулоса қилинса, сентябрь ойи учун аксарият вилоятлардаги автосалонларда Matiz ва Lacetti автомобиллари сотувда қолмагани, бутун мамлакат бўйлаб сони бўйича энг катта захирага (971 та) эга модель Spark бўлиб турганини кўриш мумкин.

«Мазкур тақсимот асосида, автомобиль сотиб олиш истагидаги мижозлар шартнома тузиш учун дилерлик корхоналарига тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин», — дейилади GM Uzbekistan сайтидаги ахборотда.

Агар дилер ихтиёрида «45 дақиқада автомобиль!» дастури доирасида сотиладиган автомобиллар қолмаган бўлса, мижоз кейинги ойлар тақсимоти ҳисобидан бериладиган автомобиль учун электрон буюртмани расмийлаштириши мумкин.

Daryo.uzнинг ёзишича, «45 дақиқада автомобиль!» дастури бўйича мурожаат қилган мижозлар энди рўйхатда кўрсатилган автомобилларни тўлов қилган заҳоти олиб кетиши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.