GM Uzbekistan: Cobalt моделини янгилаш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

GM Uzbekistan: Cobalt моделини янгилаш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

GM Uzbekistan’нинг Халқаро пресс клуб материалида хабар беришича, айни дамда компания томонидан Cobalt моделини янгилаш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда, деб ёзади kun.uz.

GM Uzbekistan АЖ доимий равишда янги моделлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш ва янгиланган моделлар асосида компания томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини кўпайтириб бориш ишларини амалга оширади, дейилади хабарда. 

Шу билан бирга, янги маҳсулотни жорий этиш учун батафсил ўрганиш ва тегишли техник-иқтисодий асосни тайёрлаш зарур. Бундай тадқиқотлар натижалари асосида тегишли давр учун давлат ва тармоқ инвестиция дастурларига янги инвестиция лойиҳаларини киритиш таклифлари киритилган.

“Cobalt моделини янгилаш лойиҳаси ҳозирда ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳани режалаштириш муддатлари белгиланган тартибда тасдиқланади, чунки лойиҳа муддати ўзгаради”. - дейилган хабарда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.