GM Uzbekistan “Дамас” харидорларини тинчлантирди

GM Uzbekistan “Дамас” харидорларини тинчлантирди

GM Uzbekistan матбуот хизматининг билдиришича, бугун айрим интернет манбаларда компания томонидан ишлаб чиқарилаётган “Дамас” русумли автомобилнинг айрим деталлари олиб ташланаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган.

“Компания тарқалган ушбу хабарларни тасдиқламайди ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилади”, - дейилади компания матбуот хизмати томонидан.

Cотувдаги автомобиллар тўғрисидаги барча маълумотлар ва ўзгаришлар GM Uzbekistan АЖ расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали эълон қилиниши билдирилмоқда.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Telegramдаги оммабоп каналларда автосалонлар “Дамас” харидорларидан машинани баъзи деталларсиз олишга розилик ҳақида тилхат олаётганига доир хабарлар тарқалган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.