GM Uzbekistan эҳтиёт қисмлари экспертизаси Андижонда ўтказилади

GM Uzbekistan эҳтиёт қисмлари экспертизаси Андижонда ўтказилади

Андижонда лаборатория-синов мажмуаси ишга туширилди, унда мутахассислар машинасозлик, автомобилсозлик, электр техника соҳаси корхоналари маҳсулотларини экспертизадан ўтказади, деб ёзади Daryo.uz.

Энг янги ускуналар билан жиҳозланган объект Президентнинг 28 апрелдаги «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ яратилди.

Лойиҳани амалга ошириш учун вилоят ҳокимлиги собиқ ип газлама бирлашмасининг бўш ҳудудини ажратиб берди, «Ўзстандарт» агентлиги эса 2,6 миллиард сўм йўналтирди, шунинг 1,8 миллиарди бино қурилишига сарфланди.

«Ҳудудда GM Uzbekistan қўшма корхонаси учун бутловчи ва эҳтиёт қисмлар чиқарадиган юздан ортиқ йирик корхоналар фаолият юритади, — деди «Андижон синов ва сертификатлаш маркази» директори Абдуолим Чакалов. — Бунгача улар республиканинг бошқа вилоятларида ёки чет элда синов ўтказишга мажбур бўлар эди. Энди эса бу хизматлар вилоятнинг ўзида кўрсатилади».

2018 йилда лабораторияни халқаро аккредитациядан ўтказиш режалаштирилган. Шунда андижонлик мутахассислар томонидан сертификатланган маҳаллий маҳсулотлар жаҳон бозорига чиқиши мумкин бўлади.

Мавзу:

#GM Uzbekistan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.